Амстердамликлар гуруҳ босқичидан ўрин олган барча олти учрашувда зафар қучди. Жамоа Топ-5 лигаларига кирмайдиган клублар орасида бундай натижага эришган иккинчи клубга айланди. Илк бор бундай натижани эса 1995/96 йилги мавсум “Спартак М” қайд этганди.
Умуман мусобақа тарихида гуруҳ босқичини юз фоизликлик натижа билан якунлаш қуйидаги иштирокчиларга ҳам насиб этган: “Милан” (1992/93 мавсум), ПСЖ (1994/95), “Барселона” (2002/03), “Реал” – икки марта (2011/12 ва 2014/15), “Бавария” (2019/20) ҳамда “Ливерпуль” (2021/22).