Суарес жароҳат олди ва йиғлаб юборди

  • Mr.NoBoDy 08.12.2021 12:00
  • 543
  • 30

"Атлетико" форварди Луис Суарес "Порту"га қарши Чемпионлар Лигаси доирасидаги ўйинда жароҳатланди.

34 ёшли уругвайлик ўйинни давом эттира олмади ва 13-дақиқадаёқ алмаштирилди. Унинг ўрнига Матеус Кунья туширилди. Суарес майдонни тарк этди ва захира ўриндиғида йиғлаб юборди.

Жароҳат тафсилотлари ва Луиснинг тикланиш муддати батафсил кўрикдан сўнг маълум бўлади. У жорий мавсум "Атлетико" либосида барча мусобақаларда 21та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 2та ассист қайд этди.

"Атлетико" эса "Порту" (3:1)га қарши ўйинни ғалаба билан якунлади ва кейинги босқичга чиқди.

Ўхшаш янгиликлар