"Атлетико" Симеоне қўл остида ЧЛ плей-оффига 9 имкониятдан 8тасида чиқди. Чиқа олмаганда эса Европа Лигасида ғолиб бўлди

  • Mr.NoBoDy 08.12.2021 12:34
  • 624
  • 30

"Атлетико" Чемпионлар Лигаси 1/8 финалига чиқди.

Мадрид жамоаси Диего Симеоне қўл остида 9 имкониятдан 8-бор мусобақа плей-оффида ўйнайди.

"Атлетико" 2017/18 йилги мавсум Чемпионлар Лигасида гуруҳда қолиб кетган, аммо ўша йили испанлар гуруҳда учинчи ўрин билан Европа Лигасига ўтиб кетган ва бу мусобақани ўзиники қилган эди.

Симеоне "Атлетико"ни икки бор Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди ва унда "Реал"га мағлуб бўлди. Диего жамоада 2011 йилдан бери ишлайди.

Ўхшаш янгиликлар