ads


"Роналду "Вольфсбург"га қарши ўйин олдидан ёнимга келиб, учта гол уришини айтганди ва у буни бажарди". "Реал" собиқ мураббийи 2015/16 йилги ЕЧЛни эслади

  • Mr.NoBoDy 12.01.2022 00:00
  • 855
  • 30

Роналду ўшанда қаҳрамонга айланганди.

"Реал Мадрид"  собиқ бош мураббийи Зинедин Зиданнинг ёрдамчиси Давид Беттони 2015-2016 йилги Чемпионлар Лигасини эслади. Ўшанда "Реал" чорак финалнинг биринчи ўйинида 2:0 ҳисобида "Вольфсбург"га мағлуб бўлганди. Аммо, жавоб учрашувида Криштиану Роналду хет-трик қайд этиб, жамоани кейинги босқичга олиб чиққанди. Якунда "Реал Мадрид" Чемпионлар Лигаси ғолибига айланганди.

"Вольфсбург" га учралган мағлубиятдан сўнг, Зидан жамоа руҳини кўтарувчи сўзларни топа олганди: "Олдимизда 90 дақиқа бор. "Вольфсбург"дек унчалик ҳам тажрибали бўлмаган жамоа, агар биз тезкор гол урсак, "Сантьяго Бернабеу"да ўз-ўзидан сочилиб кетади". 

Мен ўшанда ўйинчиларимизнинг етакчилик қобилиятига ҳам тан бергандим. Роналду, Рамос, Марсело, Пепелар билан мураббий жамоага тезда иштиёқни қайтара оларди. 

Масалан, ўша ўйиндан бир кун олдин, мен машғулотлардан сўнг Роналду билан суҳбатлашгандим. У менга: "Эртага учта гол ураман", -деганди. Мен эса: "Бунга фақат сен қодирсан", -деб жавоб қайтаргандим. Роналду ваъдасида туриб учта гол урди ва жамоани кейинги босқичга олиб чиқди. Ўшанда биз Чемпионлар Лигасини ютишимизга амин бўлгандик", -дейди Давид Беттони.

Ўхшаш янгиликлар