ads


Испания Суперкубоги. "Барселона" - "Реал" 0:1 (матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 13.01.2022 00:34
  • 837
  • 30

Испания Суперкубогининг дастлабки ярим финали матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Барселона – Реал Мадрид 0:1

13 январь, 00.00, "King Fahd International Stadium"

Гол: Винисиус (25, 0:1).

Барселона – тер Стеген, Пике, Араухо, Альба, Бускетс, де Йонг, Гави, Дани Алвес, де Йонг, Дембеле, Ферран Торрес.

Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль, Начо, Милитао, Менди, Модрич, Кроос, Каземиро, Бензема, Асенсио, Винисиус Жуниор.

ЯНГИЛАШ

32. ЗАРБАААААА!!! Люк Де Йонгнинг бу сафарги зарбасини Куртуа қийинчилик билан қайтарди.

30. ЗАРБААААА!! Дембеленинг тўп узатишидан кейин Де Йонг боши билан зарба йўллади. Тўп Куртуанинг қўлларига бориб тушди.

27. УХХХХХХ!! Милитао яна ҳужумда кўриниш берди ва тўпни олдириб, ҳужумни олдини олиш мақсадида фол ишлатди.

25. ГОООООООООЛЛЛЛЛ!!! ВИНИСИУУУССССССС!!! Вини ажойиб имкониятга чиқиб борди ва ҳисобни очди!

19. ЗАРБАААААААААА!!!!! УХХХХХХ!!! "Реал" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Винисиус катта масофани босиб ўтиб, тўпни Асенсиога оширди. Марконинг зарбаси ноаниқ кетди.

17. Милитао ҳужумга ўтди. У ҳужум марказидаги Бензема томон тўпни оширди. Аммо пас кучли бўлиб чиқди ва тўп дарвозабон томон кетиб қолди.

15. "Барса" узоқ вақт тўп билан бўлиб, ҳужум уюштирди. Аммо Бускетснинг ноаниқ паси сабабли ҳужум тўхтади.

12. УХХХХХ!!! Винисиус ўнг қанотдан рақиб жарима майдончаси ичига кириб кетди ва зарба берди. Тер-Штеген учун зарба қийинлик қилмади.

10. УХХХХХ!! Люк Де Йонгнинг зарбасини ҳимоячи қайтарди. Жуда яхши нуқта эди.

8. Энди Асенсионинг зарбасига аниқлик етишмади.

6. Карвахаль қанотдан оширган тўп "Реал" футболчисига тегиб, тер-Штегеннинг қўлларига бориб тушди.

3. "Реал" ҳужумга ўтди. Каримнинг зарбаси ноаниқ кетди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Учрашув бошланишига оз вақт қолмоқда. Ҳозирча жамоалар майдонга чиқиб келишганича йўқ.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни Саудия Арабистонига қаратамиз. "Қирол Фаҳд" стадионида "Барселона" ҳамда "Реал" жамоалари Испания Суперкубогининг финалига чиқиш учун баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар