ads


Дибала "Ювентус"да қоладими?

  • Mr.NoBoDy 14.01.2022 20:17
  • 63
  • 30

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Пауло Дибала ҳали ўз келажаги ҳақида бош қотирганича йўқ.

Олдинроқ аргентиналик "кекса синьора"дан кетиши мумкинлиги айтилганди.

Журналист Жованни Альбанезега кўра, 28 ёшли футболчи ҳозирча агентига янги жамоа излашни айтмаган. 

Айтишларича, "Ювентус" ва Дибала февралда 2022 йилнинг июнида тугайдиган келишувни узайтириш бўйича музокараларга киришади. 

Янги шартнома шартлари юлдуз футболчининг ўйинига ва клуб ички имкониятларига боғлиқ бўлади.

Ўхшаш янгиликлар