"Қизилқум" сербиялик вингер билан келишувга эришди

  • Mr.NoBoDy 14.01.2022 20:51
  • 507
  • 30

Сербия Суперлигасининг "Вождовац" клуби аъзоси Александар Станисавлевич Навоий жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

32 ёшли футболчи "Вождовац" сафида умумий 51 ўйин ўтказиб, 5 та гол урган ҳамда 14 та голли узатма қайд этган.

Александар Станисавлевич фаолияти давомида Австрия, Венгрия, Сербия, Греция, Исроил ва Қозоғистон клубларида тўп тепиб, жами 46 та гол урган ва 44 та голга ассистентлик қилган. 

Маълумотларга қараганда, "Қизилқум" янги вакили ҳужумчи, вингер ҳамда ҳужумкор ярим ҳимоячи позицияларида ўйнай олади. 

У Ўзбекистон Суперлигаси кашфиётларидан бирига айланиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар