"Реал" "Барселона"нинг угурвайлик ҳимоячисини сотиб олмоқчи

  • Mr.NoBoDy 14.01.2022 21:34
  • 501
  • 30

"Барселона" марказий ҳимоячиси Рональд Араухо Мадриднинг "Реал" клуби қизиқишлари доирасида.

Манбанинг хабар беришича, "қироллик клуби"  "кўк-анорранглилар"нинг 22 ёшли футболчи билан шартномани узайтириш масаласидаги чигал ҳолатидан фойдаланиб қолмоқчи. 

Агар Каталония жамоаси Араухо билан шартномани узайтириш борасида келишувга эришмаса, у 2023 йилда эркин агентга айланади.

"Реал" уругвайлик футболчига 2018 йилдаёқ оғиз солган, аммо у ўшанда "Барса"ни танлаганди.

Ўхшаш янгиликлар