Альфонсо Дэвис юраги билан боғлиқ муаммога дуч келди

  • Mr.NoBoDy 14.01.2022 21:51
  • 468
  • 30

"Бавария" чап қанот ҳимоячиси Альфонсо Дэвис миокардит (юрак мушаги яллиғланиши) ташхиси қўйилган.

"Дэвисда коронавирус билан касалланганидан кейин энгил миокардит белгилари бор. Бу қўрқинчли эмас, лекин у бир неча ҳафта майдонга туша олмайди, чунки тузалиши учун вақт керак", – деди мхнхенликлар бош мураббийи Юлиан Нагельсманн.

21 ёшли Дэвис жорий мавсумда "Бавария" сафида 23 ўйинда майдонга тушиб, 6 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, 6 январь куни канадалик футболчининг коронавирусга чалингани маълум бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар