ads


Артета - Жака ҳақида: "Бундай пайтларда доим футболчиларимни ҳимоя қиламан, аммо..."

  • Mr.NoBoDy 15.01.2022 00:51
  • 141
  • 30

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Англия Лига Кубоги ярим финалида "Ливерпуль"га қарши ўйинда Гранит Жаканинг майдондан четлатилгани борасида гапирди.

"Бу қизил карточка. Одатда бундай пайтларда футболчиларни ҳимоя қилиш керак. Бироқ бундай статистика билан бундай қилиб бўлмайди.

Футболчи ўша пайтда қўлидан келганини қилди, деб сизларни ишонтиришим мумкин. Футболда бундай ҳолатлар бўлиб туради. Агарда қарор чиқаришга сониянинг миллиондан бир улушида ҳам кеч қолса, эпизодни қўлдан чиқаради.

Буни тўғри қабул қилиш керак. Ҳаётда ва футболда доимо хатолардан ҳулоса чиқара билиш керак. Гранитнинг яхши кунлари олдинда", - деди Артета.

Ўхшаш янгиликлар