"Реал" сўнгги 13 финалдан 12 тасида ғалаба қозонди

  • Mr.NoBoDy 17.01.2022 11:51
  • 372
  • 30

"Реал" Испания Суперкубоги финалида "Атлетик Бильбао"ни 2:0 ҳисобида таслим этди ва бош совринга эга чиқди.

Шу тариқа, Мадрид клуби барча мусобақалардаги 13-финалида 12-ғалабасини расмийлаштирди. Уларнинг 3 таси айнан мамлакат Суперкубогида қайд этилган.

2017 йил "Реал" икки ўйин натижасига кўра "Барселона"ни, 2020 йилда эса пенальтилар сериясида ҳамшаҳарлари "Атлетико"ни тиз чўктирган.

Ўхшаш янгиликлар