"Шаржа" ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров 120 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. "Шабаб Ал Аҳли"да эса Ғаниев 120-дақиқада пенальтилар серияси учун майдонга туширилди.
Қайд этиш керакки, иккала ўзбекистонлик ҳам пенальтилар сериясида жамоаларининг илк голларига муаллифлик қилишди.
Якунда омад "Шаржа"га кулиб боқди ва жамоа кейинги босқичга йўл олди.
БАА Президенти Кубоги.
"Шаржа" - "Шабаб Ал Аҳли" 0:0 (4:2, пенальтилар серияси)