ads


АПЛ. Де Брюйне Бекхэм билан тенглашиб олди

  • Mr.NoBoDy 23.01.2022 08:34
  • 198
  • 30

Англия чемпионати 23-турида “Манчестер Сити” сафарда “Саутгемптон” билан дуранг ўйнади – 1:1.

65-дақиқада Кевин Де Брюйне жамоадоши Аймерик Лапортнинг голига ҳаммуаллиф бўлди. Бу бельгияликнинг чемпионатдаги 80-ассисти бўлди ва у мазкур натижа бўйича МЮ собиқ аъзоси Дэвид Бекхэм билан тенглашди. Де Брюйне бунга анча эртароқ эришди – 197 ўйин (Дэвидда эса 266).

Бу борада етакчи эса Раян Гиггз (162 пас) ҳисобланади. Ундан кейинги ўринларда Сеск Фабрегас (111), Уэйн Руни (103), Фрэнк Лэмпард (102), Деннис Бергкамп (94), Давид Сильва (93), Стивен Жеррард (92) ва Жеймс Милнер (86) бор.

Ўхшаш янгиликлар