Салоҳ Манега қарши. Африка қитъасида ЖЧ-2022 плей-офф раундига қуръа ташланди

  • Mr.NoBoDy 23.01.2022 09:17
  • 384
  • 30

Африка қитъасида мундиал саралашининг охирги босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирни АПЛда ўйнаган собиқ ҳужумчилар Эммануэль Адебайор ва Эль-Хажи Диуф олиб борди.

Унга кўра, қуйидаги жуфтликлар сараланди:

Миср – Сенегал

Камерун – Жазоир

Гана – Нигерия

Конго ДР – Марокаш

Мали – Тунис

Эслатиб ўтамиз, мазкур босқич учрашувлари 24 ва 29 март кунлари ўтказилади. Унда ғолиб бўлган жамоалар Қатардаги мундиалга йўл олади.

Ўхшаш янгиликлар