Райс: "Дуранг адолатли натижа бўларди"

  • Mr.NoBoDy 23.01.2022 11:17
  • 369
  • 30

"Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Деклан Райс АПЛнинг 23-тури доирасида "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият ҳақида гапирди.

"Ўйин дурангга мос эди деб ҳисоблайман. Чунки голга тортадиган вазиятлар жуда кам бўлди. Аммо шундай ўйин кўрсатиб турган пайтдаги сўнгги 20 сония бизни ғазаблантиради, албатта.

Улар бор эътиборни ҳужумга қаратаётган пайтда бизда куч етарлича эди, қарши ҳужумларда ўйнашга тайёр эдик. Сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориш - тишга зарба бергандек гап. Аммо биз кучли тўртлик учун курашни давом эттирамиз. Бугунги ўйин қийин ўтишини билардик.

"Олд Траффорд"да келганимда доимо айтганман, бу стадион мен учун энг севимли жойлардан бири. Ажойиб стадион!", - деди Райс.

Ўхшаш янгиликлар