Тухель: "Тоттенхэм"ни яна ютиш учун "Челси" борини беради"

  • Mr.NoBoDy 23.01.2022 12:17
  • 441
  • 30

"Челси" бош мураббийи Томас Тухель АПЛнинг 23-тури доирасида "Тоттенхэм"га қарши ўйин олдидан фикрларини билдирди.

"Жуда муҳим ўйин. Турнир жадвалига эътибор бериб қарасак, юқори тўртлик учун курашаётган жамоалар орасида фақатгина "Тоттенхэм" 4та ўйин кам ўтказган.

Балки бу ёлғончи ҳиссиётлар тақдим қилиши мумкин. Сен етакчисан, катта фарқ билан олдиндасан... Бироқ ундай эмас. Биз ҳолатнинг ўзгармаслиги учун қўлимиздан келганини қиламиз ва принципиал рақибларни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз.

Бу Лондон дербиси. Кичик фурсат ичида ушбу рақиб билан учинчи марта тўқнаш келяпмиз. Демак улар бизнинг нима қилишимизни, биз эса уларнинг нима қилишларини билиб олдик деса ҳам бўлади. Барчаси аён. Уларни икки марта мағлуб этдик, учинчисига ҳам ҳаракат қиламиз. Барчаси ўз қўлимизда.

Ўтган ўйинда улар сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонишди. Биз эса Лига Кубоги ярим финалида уларни икки марта мағлуб этдик. Балки бу бизга қўшимча куч бағишлар. Бу босим ёки фалсафа дарси эмас. Барчаси футболчиларнинг ўйинга тайёргарлиги ва режага боғлиқ. Биз ўз ўйинимизни кўрсатсак бўлгани", - деди Тухель.

Ўхшаш янгиликлар