ads


Дембеле "Барса" машғулотларига ошқозони оғриб қолгани учун келмади. Клуб бу баҳонага ишонмаяпти

  • Mr.NoBoDy 23.01.2022 21:17
  • 114
  • 30

Клуб футболчини жазолайди.

"Барселона" клуби ҳужумчиси Усман Дембеле жамоанинг бугун тонгда ўтказилган машғулотларига келмади. Машғулотдан сўнг, Хави "Алавес"га қарши ўйин қайдномасини эълон қилади. Дембеле эса ҳамон кўриниш бермасди. Клуб ҳодимлари футболчига қўнғироқ қилишганида эса Дембеле қорнида оғриқ кузатилаётганини маълум қилади. 

Клуб расмий саҳифаларида ҳам футболчининг ошқозонида ўзгариш бўлганлиги, шу сабаб Дембеле машғулотларни ўтказиб юборгани маълум қилинганди. Аммо клуб бу баҳоналарга ишонмаяпти. Жамоа шифокорлари футболчини текширишганда унда ҳеч қандай муаммо аниқланмаган. Шу сабаб ҳам "Барселона" Усман Дембелени бу иши учун жазолайди. Ҳозирда бу иш клубнинг юридик масалалар бўлимида ўрганилмоқда. Тез орада футболчига чора кўрилади.

Ўхшаш янгиликлар