ads


Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Эльче" 0:1 (матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 23.01.2022 21:17
  • 690
  • 30

Испания чемпионати 22-туридан ўрин олган учрашув тафсилотларини ушбу саҳифада кузатиб боринг.

ЯНГИЛАШ

Реал Мадрид – Эльче 0:1 (LIVE)

«Сантьяго Бернабеу»

Гол: Лукас Бойе 42'

Гол урилмаган пенальти: Карим Бензема 33'

Реал Мадрид – Куртуа, Алаба, Милитао, Менди, Модрич, Кроос, Каземиро, Васкес, Бензема, Азар, Винисиус Жуниор.

Эльче – Бадия, Паласиос, Верду, Диего Гонсалес, Мохика, Гумбау, Гути, Моренте (Фидель, 24), Лукас Перес, Бойе, Милья.



Биринчи тайм тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус! 

45+4. Зарбааа!  Тони Крооснинг кучли зарбаси яна Бадия томонидан қайтарилди! Қойилмақом сейв! 

45+2. Бенземадан зарба! Дарвозабон ўз ўрнида!

45. Биринчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

42. ГООООООООООООЛ!  Фидельнинг узатмаси ва Лукас Бойенинг бош билан йўллаган зарбасидан кейин тўп дарвоза тўридан жой олди.

37. Бу сафар Мильяга тиббий ёрдам кўрсатилди.

35. Тони Крооснинг бурчакдан оширган тўпи ҳимоячилар томонидан бартараф қилинди.

33. Зарбаааа! Даҳшат!  Карим Бенземанинг 11 метрлик нуқтадан йўналтирган зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди... 

32. Пенальти!  Паласиос Винисиус Жуниорни йиқитди. 

30. Зарба!  Каземиронинг қойилмақом зарбаси хавфли чиқди, аммо яна Эдгар Бадиа катта саҳнага чиқди. "Реал" тобора голга яқинлашиб бормоқда...

27. Зарба!  Карим Бензема бирга-бир ҳолатга чиқди ва дарвозага яқинлашиб ўтирмасдан зарба берди. Удгар Бадиа эса зарбани қайтарди.

24. Тете Моренте ўйинни давом эттиролмайдиган бўлди, унинг ўрнига Фидель майдонга тушди.

22. Тете Моренте жароҳат олган кўринади. У шифокорларни чорламоқда.

20. Каземиронинг чап оёқдаги зарбасидан сўнг тўп рикошет орқали рақиб посбонига бориб тушди.

18. "Эльче"да кетма-кет иккинчи бурчак тўпи. Гумбаунинг узатмасидан кейин иккинчи қаватда Милитао ғолиб чиқди ва шерикларини олдинги бошлади. 

16. Рауль Гутининг бурчакдан ошириб берган тўпи Тибо Куртуа томонидан эгаллаб олинди.

14. Зарбаааа! Тони Крооснинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди...

12. Уууух! Бенземанинг пасидан сўнг Винисиус Жуниор рақибларни алдаб ўтишдан чўчимади ҳамда дарвозабон билан бирга-бир ҳолатга чиқди, аммо зарбани дарвозабон қайтарди!  Винисиус бошқачароқ қарорга келиши мумкин эди...

9. Азар Винисиусни олдинга бошлади, лекин бразилиялик иқтидор тўпга улгурмади.

6. Лукас Васкес Тони Крооснинг узатмасидан кейин тўпни илиб олишга жон-жаҳди билан ҳаракат қилди, бироқ бунга эришмади.

5. Рауль Гути тўпни ичкарига узатди, аммо жамоадошлари тўпга эгалик қила олишмади.

2. Бензема ўнг қанотда фаоллик кўрсатиб, қарши ҳужумга қочиб кетишги уринди, аммо ғоя иш бермади.

1. Учрашувга старт берилди! 

- Франсиско Хенто хотирасига ҳурмат бажо келтирилди. 

- Ўйин 20:15 да старт олади.

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун "Реал" Ла Лига 22-турида "Эльче" билан беллашади. Мазкур баҳсни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.  

ЯНГИЛАШ

Ўхшаш янгиликлар