ads


АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0 (матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 23.01.2022 22:51
  • 210
  • 30

Англия Премьер Лигаси 23-туридан ўрин олган марказий учрашувнинг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.

"Челси" - "Тоттенхэм" 2:0

Голлар: Хаким Зиеш 47', Тиаго Силва 55'

"Челси": 1. Кепа Аррисабалага, 28. Сесар Аспиликуэта, 6. Тиаго Силва, 2. Антонио Рюдигер, 31. Маланг Сарр, 8. Матео Ковачич, 5. Жоржиньо, 22. Хаким Зиеш, 19. Мэйсон Маунт, 20. Каллум Хадсон-Одои, 9. Ромелу Лукаку.

Захира: 13. Маркус Беттинелли, 3. Маркос Алонсо, 14. Трево Шалоба, 7. Н'Голо Канте, 18. Росс Баркли, 10. Кристиан Пулишич, 17. Сауль Ньигес, 29. Кай Хаверц, 11. Тимо Вернер.

"Тоттенхэм": 1. Уго Льорис, 6. Давинсон Санчес, 15. Эрик Дайер, 25. Джафет Танганга, 2. Мэтт Доэрти, 8. Харри Уинкс, 5. Пьер-Эмиль Хейбьерг, 33. Бен Дэвис, 23. Стивен Бергвейн, 10. Харри Кейн, 19. Райан Сеcсеньон  

Захира: 22. Пьерлуиджи Голлини, 3. Серхио Регилон, 12. Эмерсон Апаресидо, 14. Джо Родон, 29. Оливер Скипп, 42. Харви Уайт, 11. Бриан Хиль, 27. Лукас Моура, 44. Дейн Скарлетт.

Огоҳлантиришлар: Тиаго Силва 24'


58. Стивен Бергвейн дарвоза томон қайчи услубида зарба берди! Унинг зарбасини эса Кепа ушлаб олди.

Жарима зарбасидан узатилган тўпни Тиаго Силва боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

55. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! Тиаго Силва ҳисобни иккита оширди

49. Зиешдан яна бир зарба!!! Аммо, лекин, бироқ бу сафар Льорис супер сейв намойиш этди.

Ҳаким Зиеш чамаси 25 метрлардан чап оёқда айлантириб зарба берди, тўп эса дарвозанинг тўққизлигидан жой олди.

47. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! Зиеш ҳисобни очди! Супер гол!

46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

Иккинчи бўлим ҳали бошланмади. Дарвозалардан бирининг тўри йиртилиб кетибди.

45+3. Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

40. ГООООООООООООООООООООООЛ! Кейн гол урди, бироқ ушбу гол ҳисобга олинмади. Бунга сабаб Кейн ҳимоячига нисбатан қўпол ҳаракат қилди.

38. Сеcсеньоннинг дарвоза томон берган зарбаси ноаниқ кетди.

32. "Челси" комбинацион ҳужум уюштиришди. Бироқ якуний зарбани Лукаку дарвозага йўллай олмади.

28. Ўйин томонлама бироз хотиржамлик ҳукмрон бўлса-да, агрессия ҳам ўйин давомида бўлмоқда. 

22. Джафет Танганга реклама устунларига урилиб, майдон четида ётибди.

19. Маланг Саррга нисбатан қўполлик ишлатилди. Унга майдонда тиббиёт ходимлари ёрдам кўрсатишмоқда.

5. Учрашув асосан майдон марказида кечмоқда. Жамоалар навбатма-навбат ҳужум уюштиришга ҳаракат қилмоқда.

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Учрашув Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар