Осиё катта футбол қайтмоқда. Бугун ЖЧ саралаш баҳслари бор

  • Mr.NoBoDy 27.01.2022 14:00
  • 705
  • 30

Бугун ЖЧ-2022 саралаш босқичининг учинчи раунд 7-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Дастлаб Тошкент вақти билан соат 14:10да Австралия - Вьетнам баҳсига старт берилади. Мазкур баҳс Мельбурн шаҳрида ўтказилади. Гуруҳ жадвалида Саудия Арабистони 16 очко билан пешқадамлик қиляпти ва бу жамоа деярли жаҳон чемпионатига чиқиб бўлди. Кейинги ўринни 12 очко билан Япония эгаллаб турибди ва японлар бу турни уйда Хитойга қарши ўтказишади.

"B" гуруҳи. 7-тур

14:10. Австралия - Вьетнам

15:00. Япония - Хитой

22:15. Саудия Арабистони - Уммон


"A" гуруҳида пешқадамлик қилаётган Эрон терма жамоаси ҳам 16 очко тўплаган. Форслар 5 бор ғалаба қозониб, битта дуранг қайд этишди. Эрон бугун ўз майдонида Ироқ билан куч синашади ва ғалаба қозонса, ЖЧ йўлланмасига эга чиқади. Иккинчи ўринда бораётган Жанубий Корея 14 очко тўплаган бўлса, учинчи ўриндаги БАА ҳисобида 6 очко бор. Кўриниб турибдики, бу гуруҳдан Эрон ва Жанубий Корея ЖЧ йўлланмасини қўлга киритади. 

"A" гуруҳи. 7-тур

17:00. Ливан - Жанубий Корея

19:30. Эрон - Ироқ

20:00. БАА - Сурия

Ўхшаш янгиликлар