Манбаанинг хабарига кўра, 63 ёшли германиялик мутахассис мавсум охиригача ушбу курсига лойиқлигини исботлаш учун имконият тақдим этилади ва раҳбарият уни тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Клуб ушбу вақт давомида Ральф нималарга эришиши, қандай натижа кўрсата олишини кўриш қизиқ.
Таъкидланишича, АПЛ ТОП-4"дан жой олиш ва ЕЧЛга йўлланмага эга чиқиш Рангникнинг ўз ишини сақлаб қолишида муҳим аҳамият касб этади.
Рангник қўл остида МЮ барча турнирларда 10 учрашувда 6 ғалаба қозонди, 3 дуранг қайд этиб, 1 бор мағлубиятга учради.
Январь ойи аввалида мураббийнинг иш олиб бориши жамоа етакчиси Криштиану Роналдуга маъқул келмаётгани ҳақида хабарлар чиққанди.