“Навбаҳор” Catapult билан ҳамкорлик қилади

  • Mr.NoBoDy 27.01.2022 15:34
  • 363
  • 30

"Навбаҳор" футболчиларининг ҳолатини масофадан туриб назорат қилуви компанияси билан ҳамкорлик қилади.

"Маълумки, 2022 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси томонидан ўтказиладиган Мусобақалар Регламентининг 8.13.-бандида Суперлига клублари ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган барча мусобақаларда футболчиларнинг функционал ҳолатини масофадан туриб мониторинг қилиш имконини берувчи мосламадан фойдаланиши ҳамда бу борадаги ҳисоботни ЎФА техник бошқармасининг илмий-услубий гуруҳига тақдим этиши шартлиги белгиланган.

Шу муносабат билан, “Навбаҳор” ПФК 2022 йилги мавсум олдидан спорт натижалари таҳлили билан шуғулланувчи Catapult компанияси билан ҳамкорлик ўрнатди. 137 мамлакатга спортчиларнинг функционал ҳолатини масофадан туриб кузатиш технологияларини етказиб берадиган ушбу Европа  компанияси маҳсулотларидан эндиликда “Навбаҳор” жамоасида ҳам самарали фойдаланиш режалаштирилган. 

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, машғулотлар ва футбол учрашувлари давомида ҳар бир футболчининг эгнидаги нимчаларга Catapult тақдим этган қурилма ўрнатилиб, унинг ёрдамида мураббийлар шогирдларининг функционал ҳолати, чидамлилик даражаси, куч сарфи, босиб ўтаётган масофаси ҳамда бошқа муҳим маълумотларга эга бўлиб боришади", - деб ёзилади клуб баёнотида.

Ўхшаш янгиликлар