АПЛнинг икки клуби "Наполи" ҳужумчиси Осимхен учун курашмоқда

  • Mr.NoBoDy 27.01.2022 21:00
  • 522
  • 30

Нигерилик ҳужумчи Виктор Осимхен Англия клублари эътиборини тортди, дейди журналист Николо Скира.

Инсайдернинг маълумотларига кўра, 23 ёшли футболчи "Арсенал" ва "Ньюкасл" қизиқишлари доирасига тушган.

Олдинроқ неаполитанлар ўз етакчиларидан бирини 70 миллион еврога сотишга тайёр эканликлари айтилганди.

Осимхен жорий мавсумда "Наполи" учун 16 ўйинда 9 та гол урди ва 2 та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар