Эрон Ироқни мағлубиятга учратиб, ЖЧ-2022 йўлланмасига эга чиқди!

  • Mr.NoBoDy 27.01.2022 21:51
  • 525
  • 30

Учинчи саралаш бочқичининг "А" гуруҳи 7-туридан ўрин олган Эрон - Ироқ учрашуви якунланди.

"Озоди" ўйингоҳида кечган баҳс мезбонлар фойдасига ҳал бўлди ва эронликлар Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди. 

Гап шундаки, Эрон 19 очко тўплади ва ҳар қандай ҳолатда гуруҳда учинчи ўринга тушиб кетмайди. Шу тариқа, Эрон ЖЧ йўлланмасини нақ қилди.

Эрон - Ироқ 1:0

"Озоди" стадиони

Гол: Меҳди Тареми 48'

Эрон - Амир Абидзода, Содиқ Муҳаррами, Шожа Ҳалилзода, Муҳаммад Канони, Омид Нурафкан, Саид Иззаттуллоҳи (Камол Камябиниа, 87), Алиризо Жаҳонбаҳш, Воҳид Амири, Али Голизаде, Меҳди Тареми, Саман Годдос (Паям Ниазманд, 77).

Ироқ - Фаҳад Толиб, Аҳмад Иброҳим, Франс Путрос, Ҳасан Матрук (Зидан Иқбол, 82), Башар Резан, Муҳаммад Али (Ҳасан Саййид, 57), Амир ал-Аммари (Ҳасан Абдулкарим, 58), Аҳмад Фархан (Ҳассан Аҳмад, 73), Айман Ҳуссайн, Саад Абдул Амир, Майтам Жаббор.

Турнир жадвали

Ўхшаш янгиликлар