24 ёшли француз билан 2026 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган янги шартнома имзоланади, футболчининг маоши эса йилига 4 миллион еврога қадар ўсади.
Шартнома узайтирилгани ҳақида расмий маълумот қишки трансфер ойнаси ёпилганидан сўнг берилиши кутилмоқда.
Тео Эрнандес "Милан"да 2019 йилнинг июлидан бери ўйнайди. Ҳимоячи 2021/22 йилги мавсум жамоа таркибида 25та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 7та ассист қайд этди.