Фекир "Лион"дан клуб раҳбарияти соқолини олишни сўрагани учун кетган бўлиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 29.01.2022 16:17
  • 411
  • 30

Ҳужумчи Набиль Фекир француз клуби раҳбариятининг соқолни олиш борасидаги сўрови сабаб 2019 йилда "Лион"дан "Бетис"га ўтган бўлиши мумкин.

Манбанинг хабарига кўра, "Лион" раҳбарияти 28 ёшли франциялик футболчидан соқоли Ислом дини рамзи сифатида қабул қилинмаслиги учун уни олишни сўраган.

Фекирга раҳбариятнинг сўрови ёқмаган ва клубдан кетишга қарор қилган.

Фекир жорий мавсум "Бетис" либосида 26та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 7та ассист қайд этди. Унинг Севилья клуби билан тузган шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар