“Металлург” назорат учрашувида “Янгиер”ни мағлуб этди

  • Mr.NoBoDy 29.01.2022 16:51
  • 375
  • 30

Бир ҳафтадан буён Тошкентда янги мавсум тайёргарлигини давом эттираётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси бугун “Дўстлик” жамоа хўжалиги стадионида биринчи назорат учрашувини ўтказди.

"Металлург"га Про лига вакили “Янгиер” жамоаси рақиблик қилди.

Учрашувда Суперлига жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларни “Металлург”дан Фозил Мусаев, Шоҳназар Норбеков ҳамда Шаҳзоджон Неъматжоновлар киритишди.

Бекободликлар устози Луисма Эрнандес иккала таймда турли таркиблардан фойдаланди.

“Металлург” – “Янгиер” – 3:1 (2:0). Назорат учрашуви. Тошкент вилояти, “Дўстлик” ж/х стадиони.

Ҳакам: Раҳимжон Каримов.

Назоратчи: Александр Попов.

Голлар: Фозил Мусаев (8), Шоҳназар Норбеков (27), Шаҳзодбек Неъматжонов (81)

“Металлург” (1-тайм): Александр Лобанов, Фозил Мусаев,  Саламат Қуттибоев,  Одилбек Абдумажидов, Аббосжон Отахонов, Аброр Тошқўзиев,  Шаҳзодбек Ғофурбеков,  Дамир Темиров,  Худойшукур Сатторов, Жасур Ашуров,  Шоҳназар Норбеков.

“Металлург” (2-тайм): Акмал Ортиқов,  Ихтиёр Тошпўлатов, Фаррух Иброҳимов,  Ҳакимхон Аламхонов,  Муҳаммад Исаев,  Фарход Бекмуродов,  Эргаш Исмоилов, Фарход Охунов, Жасур Ашуров, Иброҳим Ибрагимов, Шаҳзоджон Неъматжонов.

Ўхшаш янгиликлар