Марадонанинг кўли билан гол урган ўша машҳур ўйинидаги футболкаси рекорд суммага сотилди

  • Mr.NoBoDy 05.05.2022 00:34
  • 1977
  • 30

Аргентиналик футболчининг 1986 йилги жаҳон чемпионатида Англияга қарши ўйнаган футболкаси катта пулга сотилди.

Диего Марадонанинг 1986 йилги жаҳон чемпионатида Англияга қарши ўйнаган футболкаси аукционда 9.28 млн долларга сотилди. Шу тариқа, бу сотув спорт оламидаги футболкалар савдосидаги энг каттаси бўлди. Бу либос шу пайтга қадар Англия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Стив Хожга тегишли эди. У ўша ўйиндан кейин Марадона билан футболка алмаштирганди. 

Бунга қадар ким ошди савдосида сотилган энг қиммат футболка бу "Янкис"нинг собиқ бейсболчиси Бэйб Рутнинг либоси ҳисобланар эди.

Ўхшаш янгиликлар