ads


Артета йирик мағлубиятдан сўнг: "Нима ҳақида ўйлаётганимни айтсам, мени 6 ойга дисквалификация қилишади"

  • Mr.NoBoDy 13.05.2022 08:00
  • 666
  • 30

"Арсенал" АПЛ доирасида "Тоттенхэм"га 0:3 ҳисобида ютқазди.

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета ушбу ўйиндаги ҳакамликдан норози. "Канонирлар" ҳимоячиси Роб Холдинг 8 дақиқа ичида иккита сариқ карточка олди ва майдондан четлатилди. 

"Агар аслида нималарни ўйлаётганлигимни айтсам, мени 6 ойга дисквалификация қилишади. Мен алдашни билмайман, шунинг учун нималарни ўйлаётганимни атмай қўя қоламан. 

Футболчиларимнинг ҳаракатларига эътирозим йўқ. Улар билан ғурурланаман. Ҳакам камералар қаршисига чиқиб, ўз қарорини тушунтириб беришини истайман. Бу шармандалик. Чиройли ўйинни барбод қилишди. 

Қарор қабул қилиб бўлинди. Биз уни ўзгартира олмаймиз. Футболда қарорни ҳакамлар қабул қилишади. 

Бу ўйин энди тарих. Олдинда "Ньюкасл" билан баҳс кутиб турибди. Барча яна иккитадан ўйин ўтказиши керак. Ҳаммаси ўз қўлимизда. Биз ўз ишимизни бажаришимиз керак", - деди Артета. 

Ўхшаш янгиликлар