Бугун Англия Кубоги финали бўлиб ўтади

  • Mr.NoBoDy 14.05.2022 08:51
  • 1029
  • 30

Мусобақанинг ҳал қилувчи баҳси “Уэмбли”да “Челси” ҳамда “Ливерпуль” ўртасида ўтказилади.

Учрашув Тошкент вақти билан 20:45 да старт олади.

“Аристократлар” сафида Матео Ковачич, Каллум Хадсон-Одои, Бен Чилуэлл, “қизиллар”дан эса Фабиньо жароҳат туфайли ўйинни ўтказиб юборади. Шунингдек, Н'Голо Кантенинг қатнашиши сўроқ остида турибди.

Мусобақанинг амалдаги ғолиби “Лестер” ҳисобланади. Энг кўп титул эса “Арсенал” (14) ҳисобида.

“Челси” 8 бор кубокни ютган:

1969/70, 1996/97, 1999/2000, 2006/07, 2008/09, 2009/10, 2011/12, 2017/18

“Ливерпуль” эса 7 марта унда муваффақият қозонган:

1964/65, 1973/74, 1985/86, 1988/89, 1991/92, 2000/01, 2005/06

Бундан олдинроқ, жорий мавсум Англия Лига Кубоги финалида ҳам “Челси” – “Ливерпуль” баҳси бўлиб ўтган ва унда Юрген Клопп шогирдлари рақибини пенальтилар сериясига кўра таслим этганди.

Instagram'даги @angliyafutboli саҳифасига обуна бўлинг!

Ўхшаш янгиликлар