Артур ёзда "Ювентус"дан кетмоқчи

  • Mr.NoBoDy 14.05.2022 11:51
  • 810
  • 30

"Ювентус" ярим ҳимоячиси Артур Мело ёзги трансфер ойнасида Турин клубидан кетмоқчи.

25 ёшли бразилиялик футболчи "кекса синьора" бош мураббийи Массимилиано Аллегрининг режаларига кирмайди.

Артур қишда "Арсенал"га ўтиши мумкин эди, аммо лондонликлар "Ювентус" билан харид қилиш ҳуқуқи бандига эга ижара шартлари борасида келиша олишмади.

Артур жорий мавсум "Ювентус" сафида А Серия доирасидаги 20та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар