Xитой Халқ Республикаси 2019 йилнинг 5 июнида Парижда бўлиб ўтган ОФКнинг навбатдан ташқари конгрессида Осиё Кубоги-2023нинг мезбони сифатида танланган эди.
24 жамоа иштирокидаги мусобақа 2023 йилнинг 16 июнидан 16 июлига қадар Хитойнинг 10та шаҳрида бўлиб ўтиши керак эди.
COVID-19 пандемияси сабаб навбатдаги Осиё Кубоги Хитойда ўтказилмайдиган бўлди.
Осиё Кубоги-2023ни ўтказиш бўйича янгиликлар тафсилотлари ОФК томонидан эълон қилинади.