"Реал Сосьедад" "Барселона"дан Субименди учун 60 млн евро сўради

  • Mr.NoBoDy 16.05.2022 17:00
  • 804
  • 30

"Реал Сосьедад" "Барселона"дан ярим ҳимоячи Мартин Субименди учун 60 миллион евро сўради.

23 ёшли ўйинчи "Сосьедад" тарбияланувчиси ҳисобланади, у ушбу йилнинг июнида Испания терма жамоасида дебют қилди. Футболчига "Барселона" қизиқиш билдирмоқда.

Каталония клуби тез орада 34 ёшни қаршилайдиган Серхио Бускетсга ўринбосар изламоқда. Аммо, сан-себастьянликлар хавбекнинг шартномасида ёзилганидек 60 млн евро талаб қилишмоқда.

Субименди жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 35та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар