"Барселона" тер Штегенни яхши нарх эвазига сотишни хоҳламоқда

  • Mr.NoBoDy 16.05.2022 17:34
  • 702
  • 30

"Барселона" дарвозабон Марк-Андре тер Штегеннинг ўйинидан норози.

Каталонияликлар агар бошқа клублардан яхши таклиф тушса, 30 ёшли дарвозабонни қўйиб юборишга тайёрлар. "Барса" ўйинчи борасида мурожаатларни кутмоқда, сабаби дарвозабон жорий мавсумда жуда кўп гол ўтказиб юборди.

Ўйинчининг Каталония клуби клуби билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У 2014 йилдан жамоада ўйнайди.

Тер Штеген жорий мавсум "Барселона" таркибида барча мусобақаларда 46та ўйинда майдонга тушиб, 14та "қуруқ" ўйин ўтказди.

Ўхшаш янгиликлар