"Атлетико" мавсум сўнгида клубдан кетадиган Суаресга ўринбосар топди

  • Mr.NoBoDy 16.05.2022 17:51
  • 756
  • 30

"Атлетико" "Бенфика" ҳужумчиси Дарвин Нуньесни харид қилмоқчи.

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, мадридликлар раҳбарияти форвардга жорий мавсум сўнгида клубдан кетадиган ҳужумчи Луис Суаресга ўринбосар сифатида қарамоқда.

"Атлетико" 22 ёшли уругвайлик футболчининг агенти билан музокараларни бошлаб юборди.

Форвард жорий мавсум "Бенфика" таркибида барча мусобақаларда 41та ўйинда майдонга тушиб, 34та гол ва 4та ассист қайд этди.

Transfermarkt Нуньесни 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар