Инзаги "Интер"нинг А Серияда зафар қучиш имконияти ҳақида гапирди

  • Mr.NoBoDy 16.05.2022 19:51
  • 696
  • 30

"Интер" бош мураббийи Симоне Инзаги Милан клубининг жорий мавсумдаги чемпионлик имкониятлари ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Сассуоло "Милан"ни мағлуб эта оладими? Бу жуда яхши жамоа, уларда индивидуал кучли ўйинчилар кўп.

Табиийки, биз ортда қолмоқдамиз, шунинг учун биз ғалаба қозонишимиз, "Милан" эса мағлубиятга учраши керак. Бу аввал ҳам – мен 2000 йилда "Лацио" билан чемпионликни қўлга киритганимда содир бўлган. Ўшанда биз икки очко ортда эдик. "Ювентус" "Перужа"га ютқазганди. Демак, бу яна такрорланиши мумкин”, – деди италиялик мутахассис.

Ўхшаш янгиликлар