Милинкович-Савич "Лацио"дан кетса, Италия клубига ўтмайди

  • Mr.NoBoDy 17.05.2022 10:51
  • 666
  • 30

"Лацио" бош мураббийи Маурицио Сарри ярим ҳимоячи Сергей Милинкович-Савичнинг эҳтимолий кетиши ҳақида гапирди.

"Дарҳақиқат, бу осон бўлмайди. Президент билан гаплашдим, агар Милинкович-Савич кетса, унинг Италияда қолмаслигига ишонч ҳосил қилдим", - дейди Сарри.

Олдинроқ хавбекка ПСЖ ва "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди.

27 ёшли серб жорий мавсум А Серия доирасидаги 36та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 11та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар