Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, 29 ёшли француз 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган шартномасини МЮ билан узайтирмайди. Хавбек "Ювентус"га эркин агент мақомида ўтиши мумкин.
Погба бунга қадар 2012-2016 йиллар давомида "Ювентус"да ўйнаган эди, шундан сўнг МЮга 105 млн евро эвазига ўтганди.
Погба жорий мавсум 27та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 9та ассист қайд этди.