"Ювентус" учун Дибаланинг ўрнига яна бир вариант пайдо бўлди

  • Mr.NoBoDy 18.05.2022 09:17
  • 549
  • 30

"Ювентус" "Аталанта" футболчиси Луис Муриэлни харид қилиши мумкин.

Туринликлар клубни эркин агент сифатида тарк этадиган Пауло Дибаланинг ўрнига айнан колумбиялик Муриэлни ўз таркибларига қўшиб олмоқчилар. 

31 ёшли футболчининг трансфер нархи 22 миллионни ташкил этади. Аммо "Юве" арзонроққа қўлга киртишни истамоқда. Чунки, унинг "Аталанта" билан шартномаси бир йилдан сўнг якунланади. 

Муриэль ушбу мавсумда жамоаси билан 39 та ўйинда майдонга тушди, 14 та гол ва 10 та голли узатмани амалга оширди. 

Ўхшаш янгиликлар