Тимур Турдиев: “Футболчиларимизнинг жисмоний ҳолатида муаммо бор”

  • Mr.NoBoDy 21.05.2022 23:00
  • 654
  • 30

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Янгиер-қурувчи" (1:4) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Тимур Турдиев фикрларини билдирди.

- Тимур, бугунги учрашувдан кейинги фикрингиз қандай?

- Аввало “Янгиер” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугунги кунда жисмоний ҳолатимизда муаммолар бор. Йигитлар тўлиқ 90 минут ўйнашга кучимиз етмаяпти. Биз ортга чекинмаймиз ва кейинги беллашувларда ижобий натижалар қайд этишга уринамиз. Жисмоний ҳолатимизни яхшилашга эътибор қаратамиз. 

- Сиз Про лицензияси сабабли кўп вақт жамоа билан бирга бўлмадингиз...

- Тўғри, Про лицензиясидаги ўқишга бўлиб, жамоада кўп вақт бўла олмадим. Ҳозир жамоага қайтдим ва эътиборимни жамоага қаратмоқчиман. Олдимизда турган баҳсларда ижобий натижа қилмоқчимиз. 

- Жамоа иқтидорли футболчиси Арислан Юсупбаевнинг бугунги кундаги ҳолати ҳақида фикрингиз қандай?

-  Арислан Юсупбаев кубок доирасидаги баҳсларда жароҳат олганди. Кўриниб турибдики, ҳали тўлиқ жароҳатдан фориғ бўлмаган. Тезроқ тўлиқ ҳолатига қайтса, жамоамизга ёрдами тегишига ишончим комил.

Ўхшаш янгиликлар