Артета: "Ёмон ҳиссиётлардан қочиш учун вақт керак"

  • Mr.NoBoDy 22.05.2022 00:34
  • 807
  • 30

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета жамоасининг АПЛ кучли тўртлигига кириши имкониятлари ҳақида гапирди.

"Шак-шубхасиз, бу биз учун йўқотиб бўлинган имконият каби таъсир қилмоқда. Балки ҳали имкониятимиз бордир, математик ҳисоб-китоблар шундай демоқда. Бироқ ёмон ҳиссиётларни миядан чиқариб ташлаш учун вақт керак бўлади.

Икки ҳафта олдин бизнинг имкониятларимизга позитив ҳам негатив ҳам фикр айтиш қийин эди, ҳозир эса бу фикрлар ҳеч нимага таъсир қилмаслиги мумкин", - деди испаниялик мутахассис.

Ўхшаш янгиликлар