Туркия Суперлигаси. Балотелли пента-трикка эришди ва голларидан бирини “рабона” услубида урди

  • Mr.NoBoDy 23.05.2022 09:17
  • 447
  • 30

Туркия чемпионати охирги турида “Адана Демирспор” уйда “Гёзтепе” 7:0 ҳисобида таслим этди.

Мезбонлар форварди Марио Балотелли учрашувда пента-трикка эришди ва голларидан бирини “рабона” устлубида чиройли тарзда урди.

Унинг жамоаси мусобақани 9-ўринда якунлади. 31 ёшли италиялик эса голлари сонини 18 тага етказиб, тўпурарлар жадвалида 2-ўринни эгаллади. Марио ҳисобида 4 та ассист ҳам бор. Бу борада етакчи эса “Касимпаша” форварди Умут Бозок (20 гол) бўлди.


Ўхшаш янгиликлар