“Милан” устозининг олтин медали стадионда ўғриланди. У ғолибликни марҳум отасига бағишлаганди

  • Mr.NoBoDy 23.05.2022 09:17
  • 780
  • 30

А Серия 38-турида “Милан” сафарда “Сассуоло”ни йирик (3:0) ҳисобда енгиб, 11 йиллик танаффусдан сўнг, мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.

“Россонерилар” ўз тарихида 19-маротаба Скудетто соҳибига айланди. “Милан” устози Стефано Пиоли чемпионликни 2019 йил клуб бошқарувига келишидан олдин вафот этган отасига бағишлаганини айтди.

Бироқ, Пиолининг олтин медалини стадионда ўғрилаб кетишди.

“Олтин медалимни ўғрилаб кетишди, кимдир уни бўйнимдан тортиб олди. Мурожаатим унга таъсир қилса хурсанд бўлардим. Бу фаолиятимдаги ягона қадрли медалдир”, деган.

Ўхшаш янгиликлар