А Серияда мавсум футболчиси аниқланди

  • Mr.NoBoDy 23.05.2022 10:17
  • 135
  • 30

“Милан” форварди Рафаэл Леау ушбу номга лойиқ кўрилди.

У “россонерилар” билан А Серия чемпионлигини қўлга киритди. 22 ёшли португалиялик 34 баҳсда 11 гол урди ва 8 та пасни ўз ҳисобига ёздирди.

Ғолибни аниқлашда нафақат унинг сермаҳсуллиги, балки тўпсиз ўйини, жамоага фойдаси ва техник хусусиятлари ҳам ҳисобга олинди.

Аввалроқ, ҳар бир позиция бўйича Италия чемпионати 2021/22 йилги мавсумининг энг яхшилари аниқлангани ҳақида хабар бергандик.

Ўхшаш янгиликлар