ПСЖ «Боруссия Дортмунд» ҳимоячисига қизиқмоқда

  • Mr.NoBoDy25.08.2019 16:00
  • 689
  • 30

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳимоячиси Рафаэль Геррейру фаолиятини ПСЖда давом эттириши мумкин.

Paris United нашрининг хабарига кўра, ПСЖ спорт директори Леонардо яқин вақт ичида футболчининг агентлари билан учрашади. Футболчининг ўзи ҳам жамоасини ўзгартиришга қарши эмас.

Маълумот учун, 25 ёшли футболчининг трансфер нархи 15 миллион еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Геррейру 2016 йилдан буён “арилар” шарафини ҳимоя қилиб келади.

Ўхшаш янгиликлар