«Барселона» ҳимоячиси Хуан Миранда «Шальке»га ўтди. Гельзенкирхенликлар 19 ёшли футболчини 2 йилга ижарага олишди. У "Шальке" сафида 3-рақам остида ўйнайдиган бўлди. Миранда ўтган мавсумни «Барселона Б» сафида ўтказиб, 23та ўйинда 1та гол урди.