«Сити» трансфер бозорида «Барселона»дан устун келди

  • Mr.NoBoDy21.03.2019 11:00
  • 984
  • 30

“Атлетико” ярим ҳимоячиси Сауль Ньигес фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

ESPN нашрининг хабар беришича, 24 ёшли футболчининг хизматига “Манчестер Сити” жиддий тарзда қизиқиш билдирмоқда.

Манбанинг маълумотига қараганда, “шаҳарликлар” ушбу футболчи учун курашда “Барселона”ни ортда қолдирди. Саулнинг трансфер нархи 80 млн еврога баҳоланмоқда.

Ушбу ярим ҳимоячи Фернандиньога ўринбосар сифатида қаралмоқда.

Саулнинг “Атлетико” билан тузган шартномаси 2026 йилгача амал қилади.

Ўхшаш янгиликлар