"Эвертон" ҳужумчисига совринлар керак

  • Mr.NoBoDy17.05.2022 00:40
  • 351
  • 30

"Эвертон" ҳужумчиси Ришарлисон ёзда жамоасини алмаштиришга тайёр.

Goal.com хабарига кўра, ҳужумчи совринлар, жумладан, халқаро миқёсда ҳам топ-клубда ўйнамоқчи. Бразилиялик агент ҳозирда Европанинг топ-лигаларининг бир нечта жамоалари билан алоқада.

Қайд этилишича, Ришарлисон Англияда қолишни афзал кўради.

Аввалроқ, ҳужумчига "Манчестер Юнайтед", "ПСЖ", "Реал" клублари қизиқиш билдиргани ҳақида хабар берилган эди.

Жорий мавсумда Ришарлисон Премьер-лиганинг 29 та учрашувида 9 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар