"Реал" Мбаппе билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди, аммо...

  • Mr.NoBoDy17.05.2022 00:40
  • 228
  • 30

Мадриднинг “Реал” клуби “ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди, деб хабар беради The Athletic.

Манбанинг хабар беришича, ҳужумчи ҳали Ла Лига чемпиони билан шартнома имзолагани йўқ ва француз клуби 23 ёшли футболчини фикрини ўзгартиришга кўндирмоқчи.

Олдинроқ Marca нашри "Реал" Мбаппе трансфери бўйича келишувни ёпгани ҳақида хабар берган эди.

8 май куни “Қироллик клуби” француз футболчисига 180 миллион евролик имзо бонуси билан солиқлардан кейин йилига 40 миллион евролик маошли шартнома таклиф қилгани хабар қилинганди. У беш йилга амал қилиши кутилмоқда.

2021/22-йилги мавсумда Мбаппе “ПСЖ” сафида 45 та ўйинда майдонга тушиб, 36 та гол урди ва 26 та голли узатмани амалга оширди. Ҳужумчининг парижликлар билан шартномаси 2022 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.

Ўхшаш янгиликлар