"ПСЖ" бир неча ойдан буён Дембеле билан музокара олиб бормоқда

  • Mr.NoBoDy17.05.2022 01:40
  • 369
  • 30

"Барселона" вингери Усмон Дембеле фаолиятини ватанида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда TV3 радиоси хабар берди.

Манбага кўра, парижликлар 25 ёшли франциялик футболчининг агентлари билан бир неча ойдан буён музокаралар олиб боришмоқда. Қайд этилишича, Усмон ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Мбаппенинг ўрнига идеал номзод.

Эслатиб ўтамиз, қанот ҳужумчисининг каталонияликлар билан шартномаси мавсуми якунида нихоясига етади. У жорий мавсум 31 та ўйида 2 та гол ва 13 та голли узатма амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар